Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ангрен шаҳрида аҳолига ажратилган ун маҳсулотини сотиб юборган сохта тадбиркорлар аниқланди

30.07.2022 12:12

23

Жиноят кодексининг 179-моддаси ( сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.А. ва Т.Б. сохта тадбиркорлик билан шуғулланиб, Т. исмли шахснинг номига “Q.S.” ва “K.A.” МЧЖни ташкил этишиб, ушбу МЧЖларга давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган 369 млн сўмлик жами 148 тонна ун маҳсулотини белгиланган дислокацияга асосан тўғридан-тўғри арзонлаштирилган нархларда сотилишини таъминламасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси ( сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган