Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президентга тадбиркорлар қайси муаммо билан кўпроқ мурожаат қилгани очиқланди

03.08.2022 20:52

60

Тезкор боғланиш рақами: 1094, телефон рақамлари: (78) 150-60-06, (71) 238-52-52, порталлар: taklif2022.uz, tadbirkor.mift.uz.

Бугунги кунгача президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотига 7 минг 200 дан ортиқ таклиф ва мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг аксарияти жойида ҳал этилмоқда.

Таҳлилларга кўра, хусусий мулк ҳимояси, лицензия ва рухсатномалар олишдаги бюрократия, тадбиркорлар учун кредит, ер ва бино ажратиш, солиқ маъмурчилиги ҳамда инфратузилма масалалари долзарб бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган йиғилишида бу муаммоларнинг сабаблари ва уларни ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди.

Август ойи ўртасидан бошлаб, жойларда вазирлар ва ҳокимлар иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот ҳафталиги ўтказилиши белгиланди. Президент иштирокидаги учрашув бу ҳафталикнинг якуний ва асосий воқеаси бўлади.

Аввалроқ 20 август куни Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Ишбилармонларнинг мурожаат ва таклифларини қабул қилиш учун суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун фаолият кўрсатаётган колл-марказлар ва таҳлилий штаб ташкил қилинди.

Тезкор боғланиш рақами: 1094, телефон рақамлари: (78) 150-60-06, (71) 238-52-52, порталлар: taklif2022.uz, tadbirkor.mift.uz.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган