Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тафаккур вақти: МЕВАЛАРНИ КИМ ЕДИ?

12.08.2022 20:44

21

Бир бадавлат кишининг қуллари орасида Луқмон исмли нимжон ва хунук қули бор эди. Ҳожаси заифҳол Луқмонни кўп хўрларди. Бир куни хожа қулларига меваларни йиғиб-теришни буюрди. Улар мева йиғиш учун...

Бир бадавлат кишининг қуллари орасида Луқмон исмли нимжон ва хунук қули бор эди. Ҳожаси заифҳол Луқмонни кўп хўрларди.

Бир куни хожа қулларига меваларни йиғиб-теришни буюрди. Улар мева йиғиш учун боққа кетишди. Луқмондан бошқа қуллар очликка чидолмай, меваларни паққос туширишди. Қайтишгач, хожаларига меваларни Луқмон еганини айтишди.

Ҳожа унга қаттиқ сўзлар айтиб, жазоламоқчи бўлди. Луқмон ўзига ноҳақ айб қўйилганини айтиб: «Бизга тўйгунимизча иссиқ сув ичиринг ва отингизга миниб бизни югуртириб, имтиҳон қилинг.

Меваларни ким егани шунда маълум бўлади», деди.
Ҳожа бу таклифни қабул қилиб, қулларига тўйгунча иссиқ сув ичирди. Югура-югура ҳолдан тойган қуллар меъдалари қуриб, еган-ичганларини қайт қила бошлашди ва ниҳоят меваларни ким егани ошкор бўлди.

Ҳисоб-китоб куни барча сирлар фош бўлади. Иймон келтириб, эзгу амал қилганлар билан гуноҳкор-жиноятчиларнинг ораси ажралади.

«Маснавий»дан

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган