Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Покистонда “Википедия” интернет энциклопедияси блокланди

06.02.2023 12:07

1

Платформага айрим контентларни олиб ташлаш учун расмийлар томонидан 48 соат вақт берилган эди.

Покистон телекоммуникация бошқармаси матбуот котиби Малаҳат Обаидга кўра, платформага айрим контентларни олиб ташлаш учун расмийлар томонидан 48 соат вақт берилган.

Аммо берилган муддат тугаганидан кейин ҳам контентнинг бир қисми “Википедия”да мавжуд бўлган. Оқибатда мамлакатда интернет энциклопедияси блокланган.
Бироқ Покистон расмийлари айнан қайси контентни назарда тутиб, платформага нисбатан бундай чора кўргани ҳақида маълумот берилмаган.

“Бу бўйича “Википедия” расмийлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Агар контент бутунлай олиб ташланса, платформани блокдан чиқариш масаласи кўриб чиқилади”, дея таъкидлаган телекоммуникация бошқармаси матбуот котиби.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган