Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президент Тошкент шаҳри маҳаллаларига қўшимча маблағ ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади

09.02.2023 20:01

7

Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 2023 йил 9 февраль куни «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-50-сонли қарорни имзолади.

Ушбу қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади.

Шаҳар ҳокимлиги ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган