Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бугун ва эртага 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда

15.03.2023 09:23

34

Бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда.Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтигача кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга...

Бугун ва эртага куннинг биринчи ярмида G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда.

Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтигача кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томони ва пешонада кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.

Магнит бўрони ҳодисаси ҳақида бу ерда тўлиқ маълумот оласиз.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган