Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда яқин орада кучли совуқ кутилмоқдами?

07.04.2023 12:05

5

Республика Гидрометеорология хизмати бу ҳақда маълумот берди.

8-9 апрель кунлари республиканинг жуда катта қисмида қуруқ ва иссиқ ҳаво кутилади. Республика Гидрометеорология хизмати бу ҳақда маълумот берди.

10 апрель куни эса республика бўйлаб ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Республика шимолида ҳаво ўзгариб туради, 8 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 9-10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 8-9 апрелда 23-28°, 10 апрелда 18-23°бўлади.

8-9 aпрель кунлари воҳа ва жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +30 даража иссиққа етиши прогноз қилинмоқда.

10 апрелда водий вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10°, кундузи 20-25° бўлади.

Келаётган 10 кунликда ҳаво ҳароратини кескин пасайтирувчи ҳаво тўлқинларининг республикага кириб келиш хавфи мавжуд эмас.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган