Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Покистондаги намойишларда саккиз киши ҳалок бўлди

11.05.2023 15:12

43

Покистонда шу ҳафта мухолифат етакчиси Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ортидан бошланган намойишларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 киши яраланди. Бу ҳақда “Dawn” телеканали хабар берди. “Мамлакат...

Покистонда шу ҳафта мухолифат етакчиси Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши ортидан бошланган намойишларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 киши яраланди. Бу ҳақда “Dawn” телеканали хабар берди.

“Мамлакат бўйлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари билан тўқнашувларда камида саккиз киши ҳалок бўлди, 290 га яқин киши жароҳатланди, 1900 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.

Нашр ўлимларга олиб келган воқеалар тафсилотларини келтирмаган. 9 ва 10 май кунлари мамлакатнинг турли шаҳарларида намойишчилар ҳукумат бинолари, армия муассасаларига ҳужум қилиб, полиция машиналарига ўт қўйган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган