Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Италияда юз берган сув тошқини оқибатида зарар кўрган китоблар сақлаб қолинди

26.05.2023 19:01

4

Ўтган ҳафтада Италияда содир бўлган сел натижасида зарарга учраган китобларни асраб қолиш учун махсус хизматчилар астойдил ҳаракат қилишмоқда. Селдан кейин аҳолига кўмаклашиш билан бирга ҳудуддаги...

Ўтган ҳафтада Италияда содир бўлган сел натижасида зарарга учраган китобларни асраб қолиш учун махсус хизматчилар астойдил ҳаракат қилишмоқда.


Селдан кейин аҳолига кўмаклашиш билан бирга ҳудуддаги кутубхона, музей ва тарихий маданий меросларни сақлаб қолиш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда. Сув остида қолган ноёб китоблар, қўлёзмалар, музлатилган ҳолда сақлаб қолиняпти. Кутубхонада ХVI асрдан буён ҳозиргача етиб келган 1300 дан ортиқ ноёб китоблар борлиги маълум бўлди. Мазкур китоблар 25 даражада мева сабзавотлар сақланадиган музлатгичларга ташилмоқда.

Италия Маданият Вазирлиги ҳудудда олтита археологик майдон, ўн иккита кутубхона ҳамда архивнинг селларда зарар кўрганини аниқлади.
Шунингдек, ҳукумат ушбу ҳудудга икки милярд евролик ёрдам пакетини юборди. Бу маблағ ишчиларни қўллаб-қувватлаш, уйларидан айрилганларга 400-900 евро миқдорида ёрдам беришга сарфланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган