Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Олимлар қандли диабетга чалиниш хавфини 74 фоизга камайтириш йўлини топишди

07.06.2023 14:01

43

Тадқиқотда 60 мингга яқин киши иштирок этди.

Фаол турмуш тарзи қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш эҳтимолини 74 фоизга камайтиради. Сидней университети мутахассислари ана шундай хулосага келишди.

Тадқиқотда 60 мингга яқин киши иштирок этди. Улардан билакларида етти йил давомида акселерометр тақиб юриш сўралди. Тадқиқотда иштирок этганлар орасида қандли диабет ривожланишининг юқори генетик хавф омиллари бўлган одамлар ҳам бор эди. Бундай беморларда касаллик хавфи 2,4 баравар юқори.

Кузатувлар шуни кўрсатдики, кунига бир соатдан кўпроқ вақт давомида ўртача ёки кучли интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланадиган одамларда қандли диабетнинг иккинчи тури ривожланиш хавфи беш дақиқадан камроқ вақт давомида машқ қилганларга қараганда 74 фоизга камайди. Бундан ташқари, ҳатто ирсий мойиллиги бўлган беморларда ҳам ижобий натижа қайд этилди, деб хабар беради mir24.tv.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган