Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Андижонда ҳам болалар заҳарландими?

22.09.2023 14:28

9

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати изоҳ берди.

Тармоқларда “Андижонда ҳам болалар боғчада заҳарлангани айтилмоқда” номли хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, болалар боғчада заҳарланиб, шифохоналарга мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати изоҳ берди.

“Андижонда болалар боғчада заҳарлангани ҳақидаги хабарлар ёлғон. Шифохоналарга доридан оммавий заҳарланиш ташхиси билан мурожаатлар келиб тушгани йўқ.

Вилоятда чоршанба куни болаларга дори берилган. Балки болалар бошқа касаллик билан оғриса ҳам ота-оналар заҳарланишга гумон қилишаётган бўлиши мумкин”, – деди бошқарма масъул ходими.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган