Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бувайда туманида ўқувчилар автоҳалокатга учрагани айтилмоқда

21.11.2023 12:39

3

"Учкўприк туманида содир бўлган Автохалокатда автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар бувайдалик ўқувчи қиз турли даражадаги жароҳатлар олиб шифохонага жойлаштирилган"

Фейсбук тармоғида журналист Шарифа Мурод Бувайда туманида мактаб ўқувчилари автоҳалокатга учрагани, улар сабзи ковлашга кетаётган бўлгани ҳақида пост қолдирган. Унда айтилишича, 6 нафар ҳалок бўлган. Шунингдек, 4 нафар бола шифохонада экани айтилган.

Бувайда тумани ҳокимлиги ҳолат бўйича расмий муносабат билдирган.

"Ижтимоий тармоқларда Бувайдалик мактаб ўқувчилари автохалокатга учрагани айтилмоқда сарлавҳали материал эълон қилинди

Учкўприк туманида содир бўлган Автохалокатда автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар бувайдалик ўқувчи қиз турли даражадаги жароҳатлар олиб шифохонага жойлаштирилган.

Ҳозирги вақтда барча ўқувчиларнинг соғлиғи яхши эканлигини маълум қиламиз", дейилади хабарда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган