Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда «криминал»ларга қарши «ов» бошлангани маълум қилинди

02.12.2023 11:00

1

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди. Қайд этилишича, пойтахтимиз ҳудудида жиноятларни олдини...

Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтимиз ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига риоя этишингизни ва хавотирга берилмаслигингизни сўраймиз. Барча ҳаракатлар шаҳримизнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда», дейилади ИИББ хабарида.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда мамлакат бўйлаб ўтказилган йирик операция давомида турли жиноий гуруҳларнинг юзлаб оддий ва юқори мартабали аъзолари, жумладан, «криминал авторитет»лар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган