Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

2023 йилда 14 мингдан зиёд ўқувчи мунтазам дарс қолдирган, 12 мингдан ортиқ ота-она жаримага тортилган

20.02.2024 12:04

8

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов маълумот берди. Охирги таҳлилларга...

Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов маълумот берди.

Охирги таҳлилларга кўра, 6 миллион ўқувчидан 14 минг нафардан зиёди муттасил равишда дарсга келмаётгани аниқланган.

«Уларнинг ҳар бири бўйича МФЙ раиси, „маҳалла еттилиги“ ва инспектор-психологлар билан ҳамкорликда ўрганишлар олиб борилмоқда ва таълимга қайтариш чоралари кўрилмоқда. Натижада 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилди. Айни пайтда 5 минг нафар ўқувчи бўйича ҳам ўрганиш ишлари олиб бориляпти», — деди вазирлик вакили.

2023 йилда фарзанди тарбиясида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан ортиқ ота-она Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган