Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Бўстонлиқ туманида аёлларни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

10.06.2024 13:51

60

42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар бермоқда. Аниқланишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш...

42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар бермоқда.

Аниқланишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Истанбулга жўнатмоқчи бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида у аёлларни Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркия давлатига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган