Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Рақобат қўмитаси: кондиционери ишламаган купе чипталаридан пуллар чегириб қолинади

01.08.2024 16:09

22

Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланилади.

Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совитиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланилади.

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совитиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совитиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитаси ёки "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖга (поездларда ҳаракатланган вақтингизда совитиш тизими (кондиционер) ишламаётганлигини тасдиқловчи фото ва видео материаллари билан мурожаат қилишингиз мумкин, — дейилади хабарда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган