Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятида Spark қўйлар подасини уриб юбориб, ёниб кетди

20.10.2024 09:17

4

Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Spark уриб кетиши оқибатида 22 бош қўй нобуд бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Воқеа 19 октябрь куни соат 05:00 ларда Д 017 Олмалиқ—Тошкент автомобиль йўлининг 17-километрида содир бўлган. 1998 йилда туғилган Д.Ш. Spark автомобилини бошқариб кетаётганида қатнов қисмида бўлган қўйлар подасини уриб юборган.

Ҳайдовчи транспорт воситасини тўхтатиб, тушганидан сўнг автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган. Spark тўлиқ ёниб кетган.

Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган