Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Россия Telegram'ни Украинани қўллаб-қувватлагани учун жарима солди

31.10.2024 14:29

58

Telegram Россияда аввал ҳам жаримага тортилган: июнда, кейин эса июлда. Ҳар сафар платформанинг гўёки сепаратистик контентни олиб ташлашдан бош тортиши сабаб бўлган.

Москванинг Таганский туман суди Telegram'ни Урални Россиядан ажратиб чиқаришга дават қилувчи каналларни ўчириб ташламагани ва Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлагани учун 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Роскомнадзор ахборот ресурсларига киришни чеклаш чораларини кўриш талабларини амалга ошириш доирасида Telegram ахборот ресурси эгаси – Telegram Messenger Inc ташкилотига мурожаат қилди. – ахборотни тарқатиш тартиби бузилганлиги тўғрисидаги билдиришномалар электрон шаклда юборилди», — дейилади ҳужжатда.

Telegram Россияда аввал ҳам жаримага тортилган: июнда, кейин эса июлда. Ҳар сафар платформанинг гўёки сепаратистик контентни олиб ташлашдан бош тортиши сабаб бўлган.

Қайд этиш жоизки, бир қатор жанубий вилоятларда машҳур мессенжер уч ҳафта давомида ё блокланган ёки секинлашган. Доғистон ва Ингушетияда фойдаланувчилар Telegram'га кириш учун VPN хизматларидан фойдаланадилар.

Тахминан 11 октябрдан 20 октябргача Шимолий Кавказнинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, Краснодар ўлкасининг айрим ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган