Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Криптовалюта бозорида Bitcoin нархи рекорд даражада ошди

11.11.2024 11:28

2

Bitcoin нархи тарихий рекордга чиқиб, илк бор $77 мингни ошириб, криптовалюта бозорида катта ўсиш кузатилди.

Bitcoin нархи тарихий рекордга чиқиб, илк бор $77 мингни ошириб, криптовалюта бозорида катта ўсиш кузатилди.

Binance биржаси маълумотларига кўра, 9-ноябрга ўтар кечаси биткоин курси $77,2 мингни ташкил этди, сўнгра эса $76,8 минг атрофида барқарорлашди. Бу ўсиш АҚШдаги президентлик сайловларида Доналд Трампнинг ғалабасидан сўнг кузатилди, чунки сайлов кампаниясида Трамп биткоин ва криптоиндустрияни қўллаб-қувватлашини билдирган эди.

Трампнинг криптовалюта ривожи борасидаги ижобий муносабати биткоин нархининг кўтарилишига таъсир кўрсатгани қайд этилди. Трампнинг крипто соҳасига ижобий ёндашуви ва уни ривожлантиришга кўрсатган ишоралари инвесторлар орасида ўз аксини топмоқда.

SkyBridge Capital хедж-фонди асосчиси Энтони Скарамуччи эса 2025-йил охирига қадар биткоиннинг нархи $100 минггача етиши мумкинлигини илгари сурди, бу эса крипто бозорида кутилаётган яна бир йирик юксалишни кўрсатмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган