Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Учтепа туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

11.11.2024 19:33

63

11-ноябрь куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 14-мавзе, 11-уй ёнидан ўтган паст босимли газ қувурининг устунини автомашина уриб юбориши туфайли ҳудуддаги 72 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

11-ноябрь куни Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, 14-мавзе, 11-уй ёнидан ўтган паст босимли газ қувурининг устунини автомашина уриб юбориши туфайли ҳудуддаги 72 та хонадонда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Айни вақтда газ таъминоти ходимлари томонидан таъмирлаш ишлар олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланганидан кейин газ таъминоти қайта тикланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган