Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятидаги каналдан41 ёшли аёлнинг жасади топилди

07.02.2025 19:49

28

Тошкент вилоятидаги каналдан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. Билдирилишича, 41 ёшли Д.А. исмли аёл жорий йилнинг 1 февраль куни...

Тошкент вилоятидаги каналдан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Билдирилишича, 41 ёшли Д.А. исмли аёл жорий йилнинг 1 февраль куни соат 01:30 да уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Орадан 5 кун ўтиб, кеча, 6 февраль куни соат 16:00 атрофида Тошкент вилояти Зангиота тумани Наврўз кўчасидан ўтадиган “Салар” каналидан шахси номаълум мурда топилган. Тезкор суриштирув давомида ушбу мурда Д.А. экани аниқланган.

“Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган