Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қайси ҳудудда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси юқори?

15.03.2025 10:39

19

Республикада аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси энг юқори кўрсаткич Навоий вилоятида (27,4 кв. м), энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида (13,4 кв. м) қайд этилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига республикада аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,9 квадрат метрни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 квадрат метрга ошган.

Ҳудудлар кесимида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси қуйидагича:

  • Навоий вилояти – 27,4 квадрат метр
  • Хоразм вилояти – 24,1 квадрат метр
  • Тошкент шаҳри – 22,9 квадрат метр
  • Тошкент вилояти – 22 квадрат метр
  • Фарғона вилояти – 20,1 квадрат метр
  • Самарқанд вилояти – 20 квадрат метр
  • Сирдарё вилояти – 19,8 квадрат метр
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 17,6 квадрат метр
  • Жиззах вилояти – 17,4 квадрат метр
  • Бухоро вилояти – 17,2 квадрат метр
  • Наманган вилояти – 16,6 квадрат метр
  • Қашқадарё вилояти – 16,4 квадрат метр
  • Андижон вилояти – 15,8 квадрат метр
  • Сурхондарё вилояти – 13,4 квадрат метр

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган