Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбек шоирининг ижоди Қирғизистонда катта эътирофга сазовор бўлди

01.06.2025 19:31

54

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “TURKSOY” халқаро ташкилоти ташаббуси билан буюк қирғиз шоири Жолон Мамитовнинг 85 йиллигига бағишлаб халқаро шеърият фестивали ўтказилди.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида “TURKSOY” халқаро ташкилоти ташаббуси билан буюк қирғиз шоири Жолон Мамитовнинг 85 йиллигига бағишлаб халқаро шеърият фестивали ўтказилди. Унда ўзбек шоири Фахриддин Ҳайит ижоди билан катта эътибор марказида бўлди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Туркманистон ва Венгриядан ташриф буюрган 50 га яқин ёш ижодкорлар иштирок этган мазкур нуфузли анжуманда Фахриддин Ҳайит Қирғизистон Миллий ёзувчилар уюшмасига аъзо этиб қабул қилинди.

Бир неча йиллардан буён қозоқ, қирғиз, турк ва озарбайжон адабиётини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилиб келаётган шоир ушбу фестивалда ҳам алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Жолон Мамитовнинг шеърлари айнан Фахриддин Ҳайит таржимасида асосий дастурда ўқилди.

Адабиётшунослар бу таржималарни юқори баҳолаб, “Жолон Мамитов шеърлари Фахриддин Ҳайит таржимасида қайта туғилгандай бўлди”, дея таъкидлашди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган