Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Пахта терими нархлари эълон қилинди

31.08.2025 09:53

47

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги хабарни рад этди. Таъкидланишича, бу маълумот ҳеч қандай расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта терими учун ҳақ тўлаш тартиби бўйича расмий баёнот берди.

Жорий йилда нархлар қуйидагича белгиланди:

  • машинада терилган пахта – 1 кг учун 1 373 сўм;
  • қўлда терилган пахта – 1 кг учун 2 000 сўм тавсиявий нарх. Шу билан бирга, терим даврида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида нарх мустақил белгиланиши мумкин;
  • давлат субсидияси – пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида 1 кг учун 1 000 сўмдан ажратилади.

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалган “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги хабарни рад этди. Таъкидланишича, бу маълумот ҳеч қандай расмий ҳужжат билан тасдиқланмаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган