Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Россияда ИШИДга ёрдам берган Ўзбекистон фуқароси 15 йилга қамалди

04.10.2025 08:54

47

Россия қонунчилигига мувофиқ, унинг қилмиши террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш ва ёшларни унга жалб қилиш сифатида баҳоланди.

Россия ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини террорчилик фаолияти билан шуғуллангани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этди. Суд ҳукмига кўра, у дастлабки уч йилни қаттиқ тартибли ёпиқ қамоқда ўтайди.

Суд материалларига кўра, мазкур шахс 2023 йилнинг кузидан 2024 йил январь ойигача Краснодар ўлкаси ва Адигея ҳудудида вояга етмаган шахс билан ёзишмалар олиб борган. У ёшни “Исломий давлат” (ИШИД) террористик ташкилоти сафига қўшилишга ундаган.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчи ҳибсда бўлган пайтда ҳам радикал тарғиботдан тўхтамаган. У ўз камерадошини ИШИД фаолиятини “тўғри йўл” сифатида қабул қилишга ишонтиришга ҳаракат қилган.

Россия қонунчилигига мувофиқ, унинг қилмиши террорчилик фаолиятини тарғиб қилиш ва ёшларни унга жалб қилиш сифатида баҳоланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган