Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мирзо Улуғбек туманидаги мактабда ёнғин содир бўлди

13.10.2025 19:21

35

Ҳодисадан етган моддий зарар ҳозирда аниқланмоқда.

13 октябрь куни Тошкент шаҳарнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 208-мактаб ҳудудида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, соат тахминан 13:00 атрофида “112” ягона тизими орқали таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

🔹 ФВБ қутқарув экипажлари тезда ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғинни қуршаб олган ва бутунлай бартараф этган.
🔹 Ҳодиса вақтида мактабда ходимлар ва ўқувчилар бўлмаган.
🔹 Тан жароҳати олганлар йўқ.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги сабабли келиб чиққан бўлиши мумкин. Ҳодисадан етган моддий зарар ҳозирда аниқланмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган