Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади

16.10.2025 16:37

41

Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Буюк Британиянинг Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

"Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг ”Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.

Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман", дейди Мирзиёева.

У Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний”, Алишер Навоийнинг “Хамса”, Ҳусайн Бойқаронинг “Девони Ҳусайний”, Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирганини таъкидлаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган