Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Мирзиёев АҚШга жўнаб кетди

04.11.2025 14:27

34

Ташриф доирасида Президентимиз АҚШ Президенти, Конгресс аъзолари ҳамда АҚШнинг етакчи вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади, стратегик шерикликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ етакчилари иштирокидаги “C5+1” саммитида қатнашиш учун Вашингтонга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Президентимиз АҚШ Президенти, Конгресс аъзолари ҳамда АҚШнинг етакчи вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади, стратегик шерикликни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади, ва саммит якунларида бир қатор икки ва кўп томонлама ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган