Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

05.11.2025 10:07

44

Шунингдек, энг яхши стартап ва инновацион лойиҳа муаллифларига 1 млрд сўмгача грант берилади, бунда улар камида 2 нафар битирувчини ишга олиши керак.

ОТМ битирувчиларини ишга жойлаштиришни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорларга 7 йилгача, 2 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

Кредит миқдори — 5 млрд сўмгача, йиллик ставка — Марказий банк ставкасидан 4% юқори. Ҳар 1 млрд сўм кредит учун тадбиркор камида 1 нафар битирувчини ишга олиши шарт.

Агар тадбиркор битирувчи билан меҳнат шартномасини 2 йил ичида бекор қилса, кредит фоизи тижорат ставкасига оширилади.

Шунингдек, энг яхши стартап ва инновацион лойиҳа муаллифларига 1 млрд сўмгача грант берилади, бунда улар камида 2 нафар битирувчини ишга олиши керак.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган