Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Санитария хулосаларини бериш бўйича янги қоидалар тасдиқланди

18.11.2025 08:43

49

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, тегишли давлат хизмати учун маъмурий регламент тасдиқланган.

Ўзбекистон ҳукумати озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартибини янгилади. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, тегишли давлат хизмати учун маъмурий регламент тасдиқланган.

Янги тартибга мувофиқ, санитария-эпидемиологик хулоса уч йил муддатга берилади. Импорт маҳсулотлар учун эса амал қилиш муддати товарнинг сақлаш муддатига боғлиқ бўлади. Агар сақлаш муддати кўрсатилмаган бўлса, хулоса чекловсиз берилади.

Хулоса қуйидаги ҳолларда талаб этилади:

янги маҳсулот ишлаб чиқарилганда;

маҳсулот таркиби ёки технологияси ўзгарганда;

тажриба партиялари ишлаб чиқарилганда;

озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорт қилинганда;

аввал берилган хулоса муддати тугаганда.

Хизматни Давлат хизматлари марказларида ёки my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда олиш мумкин. Санитария-эпидемиологик фаровонлик қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлаб, бир иш кунида аризачининг шахсий кабинетига юбориши белгиланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган