Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади

22.11.2025 18:27

93

Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.

Президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда:

⁃ республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;

⁃ қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;

⁃ Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;

⁃ пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;

⁃ Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;

⁃ Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;

⁃ Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган