Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда

24.11.2025 15:10

65

Ёш ходим оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 23 ноябрь куни вафот этган.

Шароф Рашидов туманида 23 ёшли тезкор ходим Cobalt’ни бошқариб кетаётган пайтда ҳалокатга учради ва орадан бир ҳафта ўтиб шифохонада вафот этди.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида инсон ўлими билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Маълумотларга кўра, 16 ноябрь куни соат 22:15 ларда туманнинг Тоқчилик маҳалласи ҳудудида ИИБнинг 23 ёшли ходими Ж.А. отасига тегишли Cobalt’ни бошқариб кетаётган пайтда рулдаги бошқарувни йўқотиб, автомобиль ағдарилиб кетган.

Ёш ходим оғир тан жароҳатлари билан РШТЁИМ Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 23 ноябрь куни вафот этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган