Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши кескин чоралар кўрилмоқда

25.11.2025 08:01

78

Ярим тундан бошлаб иссиқхоналарда кенг кўламли рейдлар ўтказилди.

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кескин ошиб, аҳоли орасида жиддий хавотир уйғотмоқда.

Вазиятни бартараф этиш мақсадида Президент Администрацияси раҳбари топшириғига биноан Экология қўмитаси мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кенг кўламли рейд тадбирлари бошлаб юборилди.

Рейдлар давомида ҳаво сифати мониторинги амалга оширилмоқда, ҳаво ифлосланишига таъсир кўрсатаётган асосий омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Экологик меъёрларни бузиб, ҳавога зарарли моддалар чиқараётган иссиқхоналар, турли хил печлар ва корхоналар фаолияти ишчи гуруҳ томонидан текширилмоқда.

Атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида Тошкентда кенг кўламли экологик ҳаракат бошланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган