Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

27.11.2025 10:17

15

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланганлиги боис, бу бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий қилинмоқда.

Адлия вазирлиги Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3221-8, 26.11.2025 й.).

Ушбу ҳужжатда айрим қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш билан боғлиқ бир қатор янгиликлар белгиланди.

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача ЯТТлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланганлиги боис, бу бўйича ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли жорий қилинмоқда.

Тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда умумий тармоққа электр энергияси реализация қилишдан олинган фойда учун ноль солиқ ставкаси қўлланиши боис, солиқ ҳисоботларида ушбу масала киритилмоқда.

Халқ депутатлари кенгашлари ижара тўловининг энг кам ставкаларига нисбатан туманлар ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланиши даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффитсиентни жорий этишга ҳақли эканлигидан келиб чиқиб, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш бекор қилинмоқда.

Мазкур ҳужжат 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган