Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Саида Мирзиёева шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди

09.12.2025 08:29

4

Томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маънавият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қоҳирага амалий ташриф доирасида Мисрнинг Бош имоми, «Ал-Азҳар» мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Таййиб билан учрашди.

Учрашувда Саида Мирзиёева шайх ҳазратларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасида маънавият, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Маърифатли ислом ғояларини тарғиб этиш, ёшларни ҳар қандай радикал таъсирлардан ҳимоя қилиш йўлида ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, қўшма таълим дастурларини кенгайтириш, академик алмашинувларни фаоллаштириш ва тарихий қўлёзмаларни ўрганиш бўйича ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган