Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Андижонда қидирувда бўлган “DONG FENG” автомашинаси топилди

07.01.2026 18:44

35

Маълум бўлишича, ушбу автомашина банк кредити бўйича қарздорлик сабабли гаровга қўйилган. Қарздор шартнома талабларини бажармагани учун суд қарзни ундиришни гаров мулки ҳисобланган автомашина ҳисобига амалга ошириш тўғрисида ижро ҳужжати чиқарган.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан қидирувга берилган “DONG FENG” русумли автомашина Андижон шаҳри ҳудудидан аниқланди.

Маълум бўлишича, ушбу автомашина банк кредити бўйича қарздорлик сабабли гаровга қўйилган. Қарздор шартнома талабларини бажармагани учун суд қарзни ундиришни гаров мулки ҳисобланган автомашина ҳисобига амалга ошириш тўғрисида ижро ҳужжати чиқарган.

Ижро ҳужжатига кўра, “TRASTBANK” АЖ фойдасига фуқаро Ш.М.дан жами 237,9 млн сўм кредит қарзини ундириш белгиланган. Шу мақсадда гаровдаги автомашинага тақиқ қўйилган.

Бироқ давлат ижрочиси томонидан бир неча бор кўздан кечирилган манзилда автомашина топилмагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида, Бюронинг қидирув шуъбаси ҳамда ИИБ ЙҲХХ ходимлари ҳамкорлигида автомашина Андижон шаҳрида аниқланди. Ҳозирда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган