Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент шаҳрида фуқаронинг 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, кейинчалик ўрнига сохта АҚШ доллари қайтарган шахс ушланди

15.01.2026 11:46

125

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.Т. (муқаддам судланган) таниши М.Х.нинг ишончига кириб, унга 4 тонна помидор етказиб бериши эвазига 4 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги ва кейинчалик ушбу пулларни қайтармаслик мақсадида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 4 000 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган