Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тўрткўл туманида дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди

20.01.2026 12:02

103

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Q.D.” МЧЖ дорихона провизори Ў.А. фуқаро М.Х.га "Карбамезепин" ва "Димедрол" (инъекция учун) номли дори воситаларини шифокор рецептисиз сотганлиги аниқланган. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида провизор Ў.А. ҳисобга олиш дафтарига сохта маълумотларни киритиш орқали психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ортиқча чиқим қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган