Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Журналист Абдусамад Йўлдошев вафот этди

23.01.2026 15:05

100

Абдусамад Йўлдошев 1940 йили Зангиота тумани, Хонобод қишлоғида туғилган. Кўп йиллар Ўзбекистон радиоси, “Халқ сўзи”, "Тошкент ҳақиқати" газеталарида турли вазифаларда хизмат қилган.

Ижодкор кўп йиллар Ўзбекистон радиоси, “Халқ сўзи”, "Тошкент ҳақиқати" газеталарида турли вазифаларда хизмат қилган. 

Журналист Абдусамад Йўлдошев вафот этди. Бу ҳақда Журналистлар уюшмаси хабар берди.

Таниқли журналист, меҳнат фахрийси Абдусамад Йўлдошев 86 ёшида вафот этди.

Абдусамад Йўлдошев 1940 йили Зангиота тумани, Хонобод қишлоғида туғилган. Кўп йиллар Ўзбекистон радиоси, “Халқ сўзи”, "Тошкент ҳақиқати" газеталарида турли вазифаларда хизмат қилган.

Журналистик фаолиятининг қарийб 40 йили “Тошкент ҳақиқати” газетаси билан боғлиқ. Газетада мухбир, бўлим бошлиғи, бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган.

Абдусамад Йўлдошев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган