Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиль хариди 1 апрелдан фақат нақд пулсиз тартибда амалга оширилади

15.03.2026 09:18

24

Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача мамлакатда икки муҳим мақсадга эришиш режалаштирилган. Улардан бири — ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш. Иккинчиси эса савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказишдан иборат.

Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб айрим тўловлар фақат нақд пулсиз шаклда амалга оширилади. Яъни энди банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб қилиш тартиби жорий этилади. (https://t.me/huquqiyaxborot/19044)

Бу ҳақда президентнинг 10 декабрда қабул қилинган «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган.

Фармонга мувофиқ, қуйидаги тўловлар нақд пулсиз шаклга ўтказилади:

— давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар;

— электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сувидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар;

— алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун тўловлар;

— АЁҚШлар орқали нефть-газ маҳсулотларини сотиб олиш, шунингдек, электромобилларни қувватлаш хизматлари;

— қиймати 25 миллион сўмдан юқори бўлган товар ва хизматлар;

— кўчмас мулк объектлари, шунингдек, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифасига кирувчи транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспортларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ битимлар.

Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача мамлакатда икки муҳим мақсадга эришиш режалаштирилган. Улардан бири — ялпи ички маҳсулотга нисбатан кузатилмайдиган иқтисодиёт улушини 1,3 бараварга қисқартириш. Иккинчиси эса савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аҳоли томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз тўловлар улушини 75 фоизга етказишдан иборат.

Теглар:

#қонунлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган