Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Боғча болаларининг оммавий заҳарланиши бўйича суд бошланди

14.03.2026 14:23

20

Судланувчиларнинг 10 нафарига нисбатан «қамоққа олиш» ва 1 нафарига «уй қамоғи» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.

13 март куни Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025 йил сентябрь ойида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пскент ва Қуйичирчиқ туманларидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг заҳарланиш ҳолатларига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

11 нафар судланувчи Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда:

186-модда, 4-қисм, «б» банди — хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш;

257-1-модда, 1-қисм — санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш.

Судланувчиларнинг 10 нафарига нисбатан «қамоққа олиш» ва 1 нафарига «уй қамоғи» тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.


Теглар:

#қонунлар

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган