Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) олимпия спортида аёллар тоифасини ҳимоя қилиш бўйича янги сиёсат доирасида трансгендерларнинг аёллар ўртасидаги мусобақаларда қатнашишига йўл қўймайди.
ХОҚ атлетларнинг биологик жинсини SRY генини аниқловчи бир марталик тест ёрдамида белгилашни режалаштирмоқда: унинг мавжудлиги эркак жинсига хос балоғатга етиш ва жисмоний устунликларни тасдиқлайди. Агар тест манфий натижа кўрсатса, спортчи аёллар ўртасидаги мусобақаларда умрбод қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

