Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Айрим футболчилар 2029-йилгача даромад солиғидан озод қилинади

27.03.2026 13:02

19

2026-йил 1-апрелдан 2029-йил 1-апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Спорт соҳасини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026-йил 1-апрелдан 2029-йил 1-апрелга қадар бўлган даврда Суперлига ва Пролигада иштирок этувчи футбол клублари футболчилари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан озод қилинади ҳамда улар учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Қайд этилишича, Спорт вазирлиги ҳузурида Спорт соҳасида ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам ташкил этилади.

Шунингдек, 2026-йил 1-апрелдан

спорт федерация (уюшма)си фаолияти билан боғлиқ йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркорни спорт федерация (уюшма)ларининг ижро органларига киритиш йўлга қўйилади. Профессионал футбол клублари фаолияти билан боғлиқ бўлган йиллик барча харажатларнинг камида 20 фоизи миқдорида ҳомийлик маблағи киритган тадбиркор ёки тадбиркорлар гуруҳига профессионал футбол клубини ишончли бошқарувга бериш амалиёти жорий этилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган