Президент Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон Ўзбекистон-Тожикистон саммитининг иккинчи кунги тадбирларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига келди.
Бухоро халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев меҳмон Эмомали Раҳмонни кутиб олган.
«Тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди», – дейилади хабарда.
Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилиши режалаштирилган ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиши ҳам кутилмоқда.

