Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

27.03.2026 17:34

32

Хотини ҳам воқеа шундай бўлганини тасдиқлаб, ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар қандай маълумотларга ишонмасликни ва бировнинг оиласига, шаънига путур етказадиган хабарларни тарқатмасликни сўради.

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилган ҳолат юзасидан Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўрганишлар олиб борилганда, аёл тирик экани, воқеа аслида умуман бошқача бўлгани аниқланди.

“18 март куни кечаси аёлим билан бирга кетаётгандик, оилавий тортишиб қолдик. Аёлим ‘тўхта-тўхта’ дейишимга қарамасдан машинадан тушди-да, кетиб юборди. Орқасидан тушиб югурдим, бўлмади. Уни уриб ё бошқа қилиб тан жароҳати етказганим йўқ”, деган эр.

Хотини ҳам воқеа шундай бўлганини тасдиқлаб, ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар қандай маълумотларга ишонмасликни ва бировнинг оиласига, шаънига путур етказадиган хабарларни тарқатмасликни сўради.

Блогер эса текширилмаган маълумотни тарқатгани учун узр сўраб, бундан буён бундай хатога йўл қўймаслигини билдирди.

Суд қарорига кўра, ҳолатни аниқлаштирмасдан маълумот тарқатган блогерга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддаси биринчи қисми билан БҲМнинг 50 баравари (20,6 млн сўм) миқдорида жарима тайинланди. Оилавий муаммосини жамоат жойида намоён қилган эр-хотинга эса БҲМнинг 3 баравари (1 млн 226 минг сўм) жарима солинди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган