Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Сирдарёлик йигит вирус дастур орқали фуқароларнинг 2 млрд сўмдан ортиқ маблағини ўғирлагани аниқланди

28.03.2026 09:58

14

Аниқланишича, 2004 йилда туғилган Сирдарёда яшовчи фуқаро Paynet орқали даромад топиш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, турли ҳудудлардан 9 нафар шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказган.

Telegram орқали тарқатилган вирусли иловалар ёрдамида юзлаб фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Кармана туманида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғининг банк картасидан 22 млн сўм маблағ номаълум тарзда ечиб олингани юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган. “Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида жиноят ортида турган шахс аниқланган.

Аниқланишича, 2004 йилда туғилган Сирдарёда яшовчи фуқаро Paynet орқали даромад топиш ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, турли ҳудудлардан 9 нафар шахсни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказган. У ушбу шахсларнинг аккаунтларидан фойдаланиб, АPK вирусли илова орқали фуқароларнинг телефонларига зарарли дастур юборган ва банк карталаридаги маблағларни ечиб олган.

Тезкор тадбирлар давомида Навоий вилояти ИИБ ходимлари томонидан гумонланувчи қўлга олиниб, у томонидан содир этилган 121 та кибержиноят фош этилди. Маълум бўлишича, у Telegram орқали тарқатилган вирусли иловалар ёрдамида жами 201 нафар фуқародан 2 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилган.

Қайд этилишича, жиноятчи ҳар бир транзаксиядан 5–7 фоиз миқдорида улуш олиб, қўлга киритилган маблағларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган