Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 апрелдан Ўзбекистонда янги қоидалар: тиббиёт, радар ва тўлов тизимида ўзгаришлар

28.03.2026 12:25

19

Шу билан бирга, чет элликлар учун tax free тизими ишга туширилиб, ҚҚСнинг 85 фоизи қайтарилади. Қўшимча равишда чиқинди тарифлари оширилади, айрим соҳаларда субсидия ва имтиёзлар берилади, экологик ва молиявий назорат кучайтирилади.

2026 йил 1 апрелдан Ўзбекистон қонунчилигида қатор муҳим ўзгаришлар кучга киради. Энг асосий янгиликлардан бири — давлат тиббиёт муассасаларининг 5 кунлик иш ҳафтасига ўтиши бўлди. Бунда аҳолига хизмат кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш учун дам олиш кунларида навбатчилик тизими жорий этилади. Шу билан бирга, тиббиёт ходимлари учун қўшимча моддий рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланган.

Йўл ҳаракати соҳасида ҳам янгилик бор: эндиликда радарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам ҳайдовчиларга жарима баллари ҳисобланади. Ушбу баллар транспорт эгаси ёки уни бошқараётган шахс ўртасида тақсимланади. Агар 12 ой ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи 6 ойдан 3 йилгача транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.

Иқтисодиётда эса нақдсиз тўловлар улушини оширишга қаратилган чоралар кучга киради. Давлат хизматлари, коммунал тўловлар, ёқилғи, қиммат товар ва хизматлар учун тўловлар энди фақат банк карталари ёки электрон тизимлар орқали амалга оширилади. Шунингдек, барча савдо нуқталарида ягона QR-код тизими жорий этилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, чет элликлар учун tax free тизими ишга туширилиб, ҚҚСнинг 85 фоизи қайтарилади. Қўшимча равишда чиқинди тарифлари оширилади, айрим соҳаларда субсидия ва имтиёзлар берилади, экологик ва молиявий назорат кучайтирилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган