Кубадаги энергетика инқирози орол аҳолиси ҳаётининг барча соҳаларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда Куба ташқи савдо ва хорижий инвестициялар вазири Оскар Перес-Олива Фрага маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, айниқса соғлиқни сақлаш соҳаси жиддий зарар кўрган. Чунки шифокорларда операция ўтказиш имконияти йўқ.
Ҳозирда Куба шифохоналарида 100 мингдан ортиқ бемор операция навбатида турибди. Уларнинг 11 мингдан зиёди болалар экани айтилмоқда.
Кубада ҳар куни электр энергияси ўчирилмоқда. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш ва сақлаш жараёнларига тўсқинлик қиляпти. Ёқилғи танқислиги сабаб сув таъминоти тизимлари ҳам тўлиқ ишлай олмаяпти.

