Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“Автомобилсиз кун”: янги талаблар, эски саволлар

30.03.2026 18:00

24

Илгари ҳам ойнинг ҳар тўртинчи чоршанба куни “автомобилсиз кун” сифатида ўтказилган. Ўша пайтда айрим амалдорлар — жумладан, Адҳам Икромов, Илҳом Маҳкамов, Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда Алишер Садуллаев — жамоат транспортидан фойдаланаётгани акс этган видеолар кенг тарқалган эди. Ташаббус илгари сурганлардан бири — Азиз Абдуҳакимов ҳам бу жараёнда фаол кўринган.

Ўзбекистонда амалдорлар учун ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари “Автомобилсиз кун” сифатида белгиланиб, бу кунларда хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланиши маълум қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 майдан бошлаб давлат фуқаролик хизматчилари ушбу саналарда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдалана олмайди. Агар бу кунлар иш кунига тўғри келса, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи сақлаб қолинади.

Шунингдек, 2026 йил 1 августдан “trade-in” дастури доирасида эски автотранспортларни топширган шахсларга янги машина сотиб олиш учун автокредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши режалаштирилган. Йил якунига қадар эса Тошкент шаҳри “қизил”, “сариқ” ва “яшил” зоналарга ажратилиши кўзда тутилган. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида эса чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида “яшил девор”лар барпо этиш ишлари бошланади.

Бироқ бу ташаббус жамоатчилик учун мутлақо янги эмас. Илгари ҳам ойнинг ҳар тўртинчи чоршанба куни “автомобилсиз кун” сифатида ўтказилган. Ўша пайтда айрим амалдорлар — жумладан, Адҳам Икромов, Илҳом Маҳкамов, Саидқаҳҳор Холхўжаев ҳамда Алишер Садуллаев — жамоат транспортидан фойдаланаётгани акс этган видеолар кенг тарқалган эди. Ташаббус илгари сурганлардан бири — Азиз Абдуҳакимов ҳам бу жараёнда фаол кўринган.

Бошидаги фаоллик, ижтимоий тармоқлардаги тарғибот ва “ўрнак бўлиш” кайфияти кейинчалик тизимли давом этмагани танқидларга сабаб бўлди. Натижада бу ташаббус кўпроқ қисқа муддатли акция сифатида қабул қилиниб, аҳоли онгида барқарор одатга айланиб улгурмади. 

Янги фармонда чекловлар анча қатъийлаштирилган бўлса-да, унинг ҳақиқий самараси назорат механизми ва энг муҳими — амалдорларнинг шахсий намунасига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Энг муҳими эса — амалдорлар бу жараёнда ҳақиқий ўрнак бўлиб, жамоат транспортидан фойдаланишни фақат бир-икки марта эмас, балки мунтазам равишда давом эттириши зарур.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган