Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шерали Жўраев қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланган Сардор Мамадалиев яна жаримага тортилди

01.04.2026 09:26

12

Чуст тумани суди қарорига кўра, Сардор Мамадалиевга нисбатан мазкур модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8 240 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг “Кўрмишам”, “Бандаман” ҳамда “Карвон” номли мусиқий асарларидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолати юзасидан Сардор Мамадалиевга нисбатан ҳуқуқий чора кўрилди.

Маълум қилинишича, Г. Жўраева томонидан ушбу асарларнинг мерос сифатида ўзига тегишли экани, шунингдек, уларнинг рухсатсиз ижро этилгани юзасидан тегишли тартибда мурожаат қилинган. Мазкур мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177¹-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, иш судга юборилди.

Чуст тумани суди қарорига кўра, Сардор Мамадалиевга нисбатан мазкур модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 8 240 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган